12:58 / 04.04.2017
8 800

Тошкентда металлургия заводи қурилади

Тошкентда металлургия заводи қурилади
3 апрель куни Россиянинг «Газпромбанк» АЖ ва Ўзбекистоннинг «Асака» АТБ Тошкент шаҳрида металлургия заводини қуриш лойиҳасини молиялаштириш бўйича ҳамкорлик ҳақидаги битимни имзолади. Бу ҳақда UzDaily.uz'га таяниб Кун.уз ёзмоқда.

Ҳужжат банкларнинг халқаро ўзаро манфаатли ҳамкорлик, жумладан Ўзбекистон Республикаси учун давлат аҳамиятига эга инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш борасидаги ниятини тасдиқлайди.

Ҳамкорлик доирасида томонлар Тошкент шаҳридан узоқ бўлмаган ерда металлургия заводини қуриш бўйича лойиҳани молиялаштиришни режалаштирмоқда.

Бўлажак заводда металл листларни ишлаб чиқариш бўйича замонавий юқори технологияли корхона ишга туширилиши мўлжалланган.

Лойиҳа қиймати 280 миллион евродан кўпроқни ташкил этади. Завод қурилиши яқин ойлар ичида бошланади. Саноат лойиҳаси 2019 йилда фойдаланишга топширилади.

Тошкент металлургия заводининг қуввати йилига 500 минг тонна маҳсулотни ташкил этади.

«Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти томонидан амалий қўллаб-қувватланаётгани, ўзбек томонидан энг асосий сармоядор эса лойиҳага 100 миллион евро киритаётган Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси эканлиги жуда муҳим», - дея таъкидлаб ўтди Газпромбанк бошқарув раиси ўринбосари Алексей Матвеев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда металлургия заводи қурилади