
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россияга ташрифи доирасида 5 апрель куни РФ бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашув ўтказади.
Томонлар энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, инвестиция, инфратузилмалар ва бошқа лойиҳалар бўйича ҳамкорликни муҳокама қилишади, деб хабар беради Россия ҳукумати сайти.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига биноан 4-5 апрель кунлари давлат ташрифи билан Россияда бўлади. Россия раҳбарияти билан учрашув ва музокаралар якунлари бўйича икки давлат Президентларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши ҳамда яна бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар