10:43 / 05.04.2017
9 433

Каттақўрғон тумани ҳокими ўзгарди

Каттақўрғон тумани ҳокими ўзгарди
Сапарали Азимов ўз аризасига мувофиқ Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасидан озод этилди. Вилоят ҳокими тавсиясига кўра, Аззамов Худойберди Сурхонович Каттақўрғон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Аззамов Худойберди Ўзбекистон Экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди. Бу ҳақда UZ24 хабар берди.

Маълум бўлишича, бугунги кунда туманда рўйхатга олинган 764 та кичик бизнес субъектининг 83 таси фаолият кўрсатмаяпти. Ишлаб турибди, деб айтилаётган 681 та субъектнинг ҳам 132 таси ҳақиқатда фаолият кўрсатмаётганлиги аниқланди. Бунинг оқибатида айни пайтда туманнинг вилоят саноатидаги улуши атиги 3 фоизни ташкил этмоқда.

Туман пахта, мева-сабзавот, узум етиштириш бўйича вилоятда етакчи ўринда туради, лекин бу маҳсулотларни қайта ишлаш, экспортбоп товарлар ишлаб чиқариш бўйича бирорта корхона мавжуд эмас.

Туманда бор-йўғи 2 та хорижий сармоя иштирокидаги корхона мавжуд ва бу вилоят кўрсаткичининг 1 фоизини ҳам ташкил қилмайди.

Шунингдек, туманда коммунал соҳада ҳам кўплаб муаммолар тўпланиб, дебитор қарздорлик йил сайин ошиб бормоқда. Жумладан, йилнинг дастлабки уч ойида қарздорлик электр энергиясидан 709 миллион сўмга, табиий газдан 800 миллион сўмга ошган. Тумандаги кўпқаватли уй-жойларни таъмирлаш учун банклардан кредит олиш бўйича ҳам ҳеч қандай чоралар кўрилмаган.

Ижтимоий соҳада йўл қўйилган камчилик ва нуқсонлар натижасида таълим муассасаларида давомат кескин тушиб кетган. Хорижга чиқиб кетган 63 нафар коллеж ўқувчиларини қайтариш чоралари кўрилмаган. 200 дан ортиқ мунтазам дарсларга келмайдиган ўқувчилар ота-оналарининг атиги 18 нафарига жавобгарлик чоралари қўлланган, холос. Тиббиёт тизимида ҳам ечимини кутаётган жуда кўп муаммолар мавжуд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Каттақўрғон тумани ҳокими ўзгарди