date

Саида Мирзиёева Ичан-қалъада қайта тиклаш ва ривож масалаларини кўриб чиқди

Саида Мирзиёева Ичан-қалъада қайта тиклаш ва ривож масалаларини кўриб чиқди

27 апрель куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хоразм вилоятига ташриф доирасида Ичан-қалъа мажмуасини кўздан кечирди. Бу ҳақда у ўзининг расмий Телеграм-канали орқали маълум қилди.

Маълум қилинишича, ташриф давомида Саида Мирзиёева тарихий шаҳарнинг энг муҳим ва ноёб обидалари билан яқиндан танишган. Жумладан, у Тошҳовли саройи, Муҳаммад Амин иноқ мадрасаси, Муҳаммад Аминхон мадрасаси, Жума масжиди ҳамда Кўҳна Арк каби тарихий иншоотларни кўздан кечирган.

Ташриф доирасида Ичан-қалъанинг келгуси ривожланиш стратегияси, яъни мастер-режаси муҳокама қилинган. Шунингдек, маданий мерос объектларини асраб-авайлаш, уларни қайта тиклаш (реставрация қилиш) ва замонавий музей форматларига мослаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Саида Мирзиёева ўз чиқишида мамлакатнинг бой тарихий меросини сақлаб қолиш ва уни келгуси авлодларга етказиш муҳим вазифа эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, айнан шу мақсадда Хоразм вилоятида маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилади.

“Умумий тарихий илдизларимиз ва бетакрор миллий ўзлигимизни асраб-авайлаш — устувор вазифалардан бири. Шу йўналишда тизимли ишлар олиб борилади”, дейилади хабарда.

Умуман олганда, мазкур ташриф Хива шаҳридаги ноёб меъморий ёдгорликларни сақлаш, уларнинг туристик жозибадорлигини ошириш ҳамда халқаро даражада тарғиб қилиш борасида муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Саида Мирзиёева Ичан-қалъада қайта тиклаш ва ривож масалаларини кўриб чиқди