Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманидаги “Roison Home White Goods” Ўзбекистон – Буюк Британия қўшма корхонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА'га таяниб Кун.уз хабар берди.
Чилонзор туманидаги собиқ "Алгоритм" заводи ҳудудида ташкил этилган “Roison Home White Goods” қўшма корхонасининг умумий ер майдони қарийб 23 гектар, бино ва иншоотлар майдони 9,7 гектар. Ҳозир бу ерда 50 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти маиший техникалар, тўқимачилик ва кимё саноати маҳсулотлари, мебель, қоғоз буюмлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, металлни қайта ишлаш билан шуғулланмоқда. Ушбу корхоналарда мингдан зиёд ишчи меҳнат қилмоқда.
Шу ерда Чилонзор туманида амалга ошириладиган иқтисодий лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев мамлакатда яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳитидан самарали фойдаланиб, маҳсулотлар сифатини ошириш, экспорт фаолиятини янада ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Мутасадди раҳбарларга тадбиркорлик фаолиятини кенг қўллаб-қувватлаш, инвестиция жалб қилиш ва кредитлар ажратиш, экспортни рағбатлантириш каби долзарб йўналишлар бўйича тегишли топшириқлар берди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди