17:59 / 14.04.2017
6 343

Шавкат Мирзиёев: Лоақал иккита одамни иш билан таъминлаган тадбиркорни бошимизда кўтаришга тайёрмиз

Шавкат Мирзиёев: Лоақал иккита одамни иш билан таъминлаган тадбиркорни бошимизда кўтаришга тайёрмиз
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни билан яқиндан танишмоқда. Бу ҳақда ЎзА'га таяниб Дарё.уз хабар берди.

Давлат раҳбари Жомбой туманидаги «Ғалла Осиё нон» масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, вилоятда яқин вақтлар ичида амалга ошириладиган йирик лойиҳалар тақдимотида иштирок этди.

Дастлаб Президентга «Шарқ саноат» концерни таркибида ташкил этилган интенсив кўчат етиштириш лойиҳаси ҳақида маълумот берилди. Польшалик мутахассислар янги технологиянинг аҳамияти, афзалликлари ҳақида сўзлаб берди.

Самарқандда картошка етиштириш бўйича янги марказ ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. Марказнинг ҳудудлараро филиаллари ташкил қилинади. Вилоятларда мазкур йўналишда лабораториялар очиш кераклиги қайд этилди.

Булунғур туманида ташкил этилаётган «Тоҳир» масъулияти чекланган жамияти лойиҳаси билан танишилди. Дунё бозорида мамлакатда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб юқори. Янги ташкил этилаётган жамият мутахассислари бу борада талаб ва таклифларни атрофлича ўрганиб, лойиҳани жорий йилнинг учинчи чорагида фойдаланишга топширишни режалаштирган.

Ўн бир гектар майдонда барпо этиладиган корхона йилига 12 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш қувватига эга.

Давлат раҳбарига тақдим қилинган кейинги учта лойиҳа ҳам шу йўналишда. Булар Булунғур туманидаги «Самарқанд гарден пласт» ва Жомбой туманидаги «Грин агро экспорт» масъулияти чекланган жамиятлари ҳамда «Мароқанд мева-сабзавот» фермер хўжалиги томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини саралаш, қайта ишлаш, қадоқлаш марказини ташкил этиш лойиҳаларидир.

Шавкат Мирзиёев лойиҳаларни янада такомиллаштириш бўйича зарур тавсиялар берди.
Президент Оқдарё туманидаги «Юнусжон аҳли» оилавий корхонаси томонидан соя оқсили изоляти ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди. Йилига 26 тонна соя донини қайта ишлаш қувватига эга корхона Хитойнинг етакчи компанияларининг замонавий ускуналари билан жиҳозланади. Жорий йилнинг декабрь ойида фойдаланишга топшириладиган корхонада соя ёғи, уни, оқсил изоляти ишлаб чиқарилади. Корхонада 80 кишининг бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.

Биз учун ҳар битта иш ўрни муҳим. Лоақал иккита одамни иш билан таъминлаган тадбиркорни бошимизда кўтаришга тайёрмиз. Чунки инсоннинг иш билан таъминланиши унинг оиласи фаровон бўлишига, эртасига, давлатга ишончи ошишига асос бўлади.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев: Лоақал иккита одамни иш билан таъминлаган тадбиркорни бошимизда кўтаришга тайёрмиз