13:26 / 17.04.2017
8 864

Ҳукумат юк машиналари Қамчиқ довони орқали юк ташишини тақиқлади

Ҳукумат юк машиналари Қамчиқ довони орқали юк ташишини тақиқлади
Шу йилнинг 1 июлидан бошлаб Қамчиқ довони орқали битта етакловчи ўққа 11,5 тоннадан ортиқ юк тўғри келадиган, ўта оғир юклари ортиқ бўлган юк автомобилларида юк олиб ўтиш тақиқланади. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматининг 11 апрель кунги «А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган, деб ёзади Кун.уз нашри.

Бу вазн талаби ваколатли органларнинг махсус рухсати билан ҳаракатланадиган юк машиналарига татбиқ этилмайди (Қамчиқ довонида йўл-транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш бўйича ишларни амалга ошириш учун жалб қилинган юк машиналари).

«Чинор» (Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани) ва «Шеробод» (Наманган вилояти, Поп тумани) постларида автотранспорт воситаларининг оғирлик ва габарит ўлчамларини, шу жумладан, етакловчи ўқ юкламаларини текшириш бўйича замонавий ускуналар ўрнатилади.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, эндиликда Ангрен-Поп орқали Фарғона водийсига юкларни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ етказиб беради.

Ушбу ҳужжат А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмида автомобиллар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўл ҳолатини сифатли ҳолда сақлаб туришга қаратилган. Шунингдек, бу орқали довоннинг ўтказувчанлик қобилиятини яхшилашга имкон бериши мумкин.

Ўққа тушадиган юклама деб автомобилга ва йўл юзасига тушувчи оғирликка айтилади. Катта ўқ юкламасига эга бўлган автомобиллар йўл юзасини тезроқ бузади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳукумат юк машиналари Қамчиқ довони орқали юк ташишини тақиқлади