21:20 / 17.04.2017
7 217

Путин Ўзбекистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлади

Путин Ўзбекистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлади
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ўзбекистон билан билан ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди, деб ёзади Кун нашри.

Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-полковник Қобул Бердиев ва Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу 2016 йилнинг 29 ноябрь куни Москва шаҳрида ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битимни ва икки мамлакат ҳарбий идоралари ўртасида 2017 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик режасини имзолаганди.

Шартномага кўра томонлар Россия ва Ўзбекистонда ҳарбий хавфсизликни таъминлаш, икки мамлакат Қуролли кучларининг ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича қўшма тадбирларни амалга оширади.

Шунингдек, битим доирасида томонлар бир-бирига ҳарбий мақсадлардаги маҳсулотлар — қурол-яроғ, ҳарбий техника, ишлар, хизматлар ва бошқаларни етказиб бериши мумкин. Бундан ташқари, томонлар қурол-яроғ ва ҳарбий техникага хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ишларини ҳам бажаради.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 март куни «Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолаганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Путин Ўзбекистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлади