Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Кореяга ишга жўнатиш жараёнидаги тест синовлари вақтида юзага келган муаммолар туфайли имтиҳонни топшира олмаган кишилар билан савол-жавоб уюштира бошлади.
Сайт таҳририятига маълум қилишларича, савол-жавоб жараёни жетон учун тест синовларида қатнашиш учун рўйхатдан ўтган, бироқ вақт етмагани сабабли жараёнда қатнаша олмаган ва шундан сўнг кўплаб ноқулайликлар борасида мамлакат президентига портал орқали мурожаат қилган шахслар учун деярли махфий равишда ўтказилмоқда.
Бу маълумотлар ишончли манбалар томонидан тасдиқланди. Порталга шикоят қилганлар билан телефон орқали алоқага чиқилиб, улар агентликка чақирилаётгани айтилди.
Бундан ташқари, тестда иштирок этган, лекин мураккаб ва соҳага алоқадор бўлмаган саволлар туфайли ундан ўта олмаганлар ҳам порталга мурожаат қилган бўлса, чақирилмоқда. Ўз навбатида, тестдан ўтганлар ҳам чақирилмоқда, улар бошқалар ёрдамидан фойдалангани аниқланган. Улар билан кореялик ҳамкорлар алоҳида суҳбат қилмоқда.
Маълум қилинишича, 1-2 апрель кунги тестда йиқилганларларнинг кўпчилиги суҳбатдан ўта олишган. Уларга корейс тилида турмуш тарзида ишлатиладиган оддий саволлар берилган ва бир нечта шундай саволга тўғри жавоб бера олиш кифоя қилмоқда.
«Кун.uz» манбаси ҳодиса жойида бўлган. Унинг айтишича, агентлик биносида анчагина одам тўпланган.
Шу билан бирга, суҳбатга кириш ва ундан ўтиш натижа келтирмаслиги ҳам мумкин.
«Истасангиз киринг, истамасангиз кирманг. Бунинг аҳамияти йўқ. Ҳали нима бўлиши аниқ эмас. Бизда 3 вариант бор. Ҳаммаси бошидан бошланиши мумкин, шу натижа қолиши ҳам мумкин. Ёки бутунлай тўхтатилиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас», деган бино ичидан чиқиб келган агентлик вакили.
У порталга шикоятлар жуда кўплиги туфайли вазият кўриб чиқилаётганини айтиб ўтган.
Кун охирида яна бир янгилик пайдо бўлди. Унга кўра, агентлик раҳбари ишдан кетган. Энди барчаси бошидан, рўйхатга олиш жараёнидан бошланиши мумкин.
Бошқа ишончли манба ҳам Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи миграция агентлигида кадрлар масаласида ўзгаришлар бўлиши ҳақида хабар берди.
Бу борада яқин вақтлар ичида расмий маълумот эълон қилиниши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди