12:32 / 18.04.2017
6 601

Ўзбекистонда яна зилзила кузатила бошланди

Ўзбекистонда яна зилзила кузатила бошланди
Тошкент шаҳри аҳолиси 18 апрель кунига ўтар кечаси соат 04:04да 2 балли зилзила кучини сезишган.

«Тошкент» сейсмологи маркази маълумотига кўра зилзила эпимаркази Тошкентдан 507 км жануби-шарқий нуқтада, Афғонистон ҳудудидаги Ҳиндикуш тоғларида жойлашган бўлиб, зилзила кучи 5,8 балл бўлган. Ер силкиниши кучини Тошкентдан ташқари Наманган вилоятида ҳам сезишган (2 баллдан пастроқ кучли). Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида зилзила кучи сезилмаган, деб ёзади Кун.уз нашри.

Зилзила оқибатида жабрланганлар борлиги ҳақида маълумот йўқ.

Ўзбекистон фанлар академиясининг сейсмология институти 15 апрель куни ҳам мамлакатнинг жануби-шарқида ҳамда Афғонистон шимолида кичик зилзила қайд этганди.

Маълумот учун, охирги марта Ўзбекистон ҳудудида зилзилалар ўтган йилнинг январида кузатилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда яна зилзила кузатила бошланди