
18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни 16 апрель куни бўлиб ўтган референдумнинг муваффақиятли натижалари билан табриклади.
"Ўзбекистон Президенти мамлакатларимиз орасида ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойилларига асосланган яқин ҳамкорлик муносабатлари тобора фаоллашиб бораётганидан мамнунлигини таъкидлади ва қардош ўзбек ва турк халқлари ўртасидаги дўстона алоқалар яқин истиқболда сифат жиҳатдан янги поғонага кўтарилишига ишонч билдирди", — дейилган Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, Мирзиёев Туркия президентига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва масъулиятли фаолиятида янги зафарлар, қардош Туркия халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва доимий тараққиёт тилаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар