Ўзбекистон гастрономик туризм йўналишида россияликлар учун оммабоп МДҲ ва яқин чет эл мамлакатлари рейтинги бешлигига кирди. Бу ҳақда ТурСтат таҳлилий агентлиги маълум қилди деб ёзади Спутник нашри.
Рейтинг гастрономик турларга бўлган талабни таҳлил қилиш маълумотларига асосланиб тузилди. Ўзбекистонда туризмнинг янги йўналиши яратилмоқда МДҲ мамлакатлари бўйлаб энг оммабоп гастрономик туризм мамлакатлари рейтингига Грузия, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон киритилди. Агентликнинг билдиришича, МДҲ мамлакатлари бўйлаб гастрономик турлар Россияда энг тез ривожланаётган туризмга айланмоқда.
ТурСтат маълумотларига кўра, россияликлар учун энг оммабоп гастрономик турлар бу бир ҳафталик саёҳатлардир. Масалан, Россиядан Озарбайжон ёки Грузияга етти кунлик гастрономик тур авиачипталар билан биргаликда ўртача 800 доллар, Қозоғистон ва Арманистонга 900 доллар, Ўзбекистонга эса 1000 долларга тушади.
Гастрономик туризм бу — мамлакат билан унинг гастрономияси, маҳаллий ошхонаси ва пазандалик маҳорат дарслари орқали танишиш учун саёҳат ва гастрономик турлардир. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари