23:02 / 21.04.2017
7 217

«Хастимом мажмуасида Ислом маданияти марказини ташкил қиламиз» — Президент

«Хастимом мажмуасида Ислом маданияти марказини ташкил қиламиз» — Президент
Президент Олмазор туманидаги Имом Термизий жомеъ масжидида бўлди.

«Буюк боболаримиз тафаккури маҳсули бўлган тарих, адабиёт, санъат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, кимё, астрономия, меъморлик, дин ва бошқа соҳаларга оид минглаб ноёб қўлёзмалар бизнинг бебаҳо бойлигимиздир. Президентимиз таъбири билан айтганда, бундай бой меросга эга бўлган халқ дунёда камдан-кам топилади.

Ислом маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган буюк ватандошимиз Абу Исо Термизий ва термизий алломаларнинг беназир меросини илмий асосда чуқур ўрганиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда», дейилади Kun.uz нашрида.

«Биз бахтиёр авлодмиз, бахтли халқмиз, чунки шундай буюк аждодларнинг ворисимиз. Халқимиз фаровонлиги, мамлакатимиз равнақи йўлида қилаётган ишларимиз билан улуғ аждодларимизга муносиб бўлишимиз керак. Бу барчамиздан юксак масъулият талаб қилади», деган президент.

Шавкат Мирзиёев нуронийлар билан суҳбатда дунёнинг турли ҳудудларида ислом динини ниқоб қилиб олган кимсалар қанчадан-қанча бегуноҳ одамларнинг умрига зомин бўлаётганини, бундай қабиҳ ҳаракатлар муқаддас динимизга мутлақо тўғри келмаслигини, фарзандларимизни ана шундай ёвуз ниятли кучлар, экстремистик ғоялар таъсиридан асраб-авайлашимиз зарурлигини қайд этди.

«Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасида Ислом маданияти марказини ташкил қиламиз. Юртдошларимиз, мамлакатимизга келадиган меҳмонлар бу ерда буюк алломаларимизнинг бебаҳо мероси намуналари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлмоғи лозим», деган Шавкат Мирзиёев.

Президент мутасаддиларга масжидни реконструкция қилиш бўйича топшириқ берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Хастимом мажмуасида Ислом маданияти марказини ташкил қиламиз» — Президент