07:45 / 22.04.2017
6 434

Навбат Олмазорга. Кутилган ўзгариш рўй берди

Навбат Олмазорга. Кутилган ўзгариш рўй берди
21 апрель куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими Баҳодир Ғоибназаров ишдан олинган. Бу ҳақда «Кун.uz» манбалари хабар берган.

Манбага кўра, ҳокимдан ташқари туман прокурори, солиқ идораси бошлиғи ва ички ишлар бўлими раҳбари ҳам ишдан олинган. Ҳозирча уларнинг ўрнига тайинланган янги ходимлар борасида маълумотлар йўқ.

Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 21 апрель куни Олмазор туманига ташриф буюрганди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача, ҳафта бошида Тошкент шаҳрининг 6 та туманида (пойтахтда жами 11 та туман мавжуд) — Юнусобод, Чилонзор, Миробод, Яшнобод, Учтепа ва Сергели туманларида ҳам раҳбар тўртлик ўзгартирилганди.
[media=https://youtu.be/oU2y7_8T-jA]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Навбат Олмазорга. Кутилган ўзгариш рўй берди