Хоразмда туман ҳокими ўринбосари пора олгани учун қамалди

  • 23 апрель 2017, 08:45
  • 4 863
  • Ўзбекистон
  • Хоразмда туман ҳокими ўринбосари пора олгани учун қамалди
    Ҳонқа тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Шомурот Қурёзов ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи Умиджон Ёқубов уй-жой қуриш учун ер участкаларини ажратишда ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш мақсадида режа тузишган.

    Улар хусусан, танланган участкадаги уй қуриш учун ажратилган жойни бошқа қулайроқ, магистрал йўли яқинига кўчиришда пул ишлаб олишни кўзлашган. Бироқ қонунчиликка кўра, ер ҳосилдорлиги 55 баллдан юқори бўлганлиги боис янги жойда қурилиш қилиш тақиқланган бўлган.

    "Мансабдорлар оддий йўлни ўйлаб топишади — улар ушбу ер участкасида уй-жой қуришни режалаштирган фуқаролардан пул олишни ҳамда бу пулни ерларнинг ҳосилдорлик даражасини пасайтириб кўрсатиш учун тегишли амалдорларга пора сифатида беришни мақсад қилишади", — дейилади суд хабарида.

    Натижада керакли пул олингач, ҳоким ўринбосари Ўзбекистон давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ходими Гамзад Рўзиевга 4 минг доллар, Ёқубов эса Ўзбекистон қишлоқ хўжалик илмий-ишлаб чиқариш маркази кичик илмий ходими Алиёр Қораевга 8 минг доллар пулни пора сифатида беради.

    Шундан сўнг юқорида кўрсатилган мансабдорлар магистрал йўл четидан танланган ер участкаларининг маҳсулдорлик даражасини расмий ҳужжатларда ноқонуний равишда пасайтириб кўрсатадилар.

    Суд Шомурот Қурёзовни 8, Умиджон Ёқубовни 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди томонидан Алиёр Қораев 3 йилга озодликдан маҳрум қилиниши ҳақида, Гамзад Рўзиев эса 7,8 миллион сўм жарима тўлашга ҳукм қилинди. Шу билан бирга барча судланувчилар 2,6 йилдан 3 йилгача муддат давомида раҳбарлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Хоразмда туман ҳокими ўринбосари пора олгани учун қамалди