date
views 6 783

Ўзбекистон бўйлаб 1255 километр йўллар таъмирланди

Ўзбекистон бўйлаб 1255 километр йўллар таъмирланди
2017 йилнинг бошидан бери Ўзбекистондаги 1255,6 километр йўллар ва кўчалар таъмирланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 103,6, Андижон вилоятида 128,3, Бухоро вилоятида 94,3, Жиззах вилоятида 77,3, Қашқадарё вилоятида 81,4, Навоий вилоятида 77,4, Наманган вилоятида 70,6, Самарқанд вилоятида 99,5, Сурхондарё вилоятида 85,8, Сирдарё вилоятида 87,7, Тошкент вилоятида 97,6, Фарғона вилоятида 152,6, Хоразм вилоятида 73,6 ва Тошкент шаҳрида 25,9 километрлик йўл ва кўчалар таъмирдан чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, республика ҳудудларида айнан қайси йўл ва кўчаларнинг биринчи навбатда таъмирга муҳтожлиги масаласи маҳаллий ҳокимликлар томонидан шакллантирилган манзилли дастурлар орқали белгилаб олинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон бўйлаб 1255 километр йўллар таъмирланди