10:52 / 26.04.2017
10 310

Бир қатор мактаб фанларига ўзгартиришлар киритилади

Бир қатор мактаб фанларига ўзгартиришлар киритилади
25 апрель куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида таълим сифати ва самарадорлигини юксалтиришга оид амалий ишлар ва истиқболдаги устувор вазифаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА'га таяниб Соф.уз хабар берди.

Қайд этилишича, олис аҳоли пунктларида яшовчи мактаб ёшидаги болаларнинг сифатли умумий ўрта таълим олишини таъминлаш мақсадида тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори асосида умумтаълим масканларининг филиаллари ташкил этилиб, уларда ўқувчилар сони 100 нафаргача бўлади. Бошқа умумтаълим масканларига яқинлиги ҳамда моддий-техник базасидан келиб чиқиб, ўқувчилар сони 180 нафаргача бўлган умумтаълим муассасалари ҳам филиалларга айлантирилиши мумкин.

Шунингдек, тегишли майдонга эга бўлган мактаблар синфларида ўқувчилар таркиби 35 нафардан ортиб кетишига йўл қўйилмайди. Синф ўқувчиларини муайян фанлар бўйича бўлиб ўқитиш юзасидан ҳам тегишли нормалар белгиланди. Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан таълим масканларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудудлар) доирасида умумтаълим маскани педагоглари томонидан амалга оширилади. Бу мактаблардаги ўқувчилар сонидаги номутаносибликка барҳам беради. Болаларнинг интеллектуал ривожланиш жараёнини ҳисобга олиб, уларни 6-7 ёшдан мактабга қабул қилиш меъёрларига ҳам аниқликлар киритилди.

Мажбурий таълим тизими учун (9+3 асосидаги) 18 умумтаълим фанидан давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилди. Мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш мақсадида жисмоний тарбия фанидан давлат таълим стандартларига шахматни ўрганиш талаблари сингдирилди. 1-4-синфларда математика фанини ўқитиш мазмунига дастурлашнинг илк тушунчалари киритилгани ўғил-қизларда информатика, ахборот технологиялари фанига оид бошланғич билимларни шакллантиради. Ўқув режаси ҳам янада такомиллаштирилиб, "Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари" фани "Информатика ва ахборот технологиялари" деб ўзгартирилди. Ўқувчиларни касб-ҳунарни тўғри танлашга йўналтириш мақсадида "Меҳнат таълими" фани "Технология" фани деб ўзгартирилди ва бугунги кун талабидан келиб чиқиб, кўп тармоқли йўналишларга асосланган ҳолда қайта ишланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бир қатор мактаб фанларига ўзгартиришлар киритилади