Тошкент вилоятининг 4 туманида ҳокимлар ўзгарди

  • 26 апрель 2017, 18:01
  • 6 703
  • Ўзбекистон
  • Тошкент вилоятининг 4 туманида ҳокимлар ўзгарди
    Охирги бир неча кун давомида Тошкент вилоятининг 4 туманида ҳокимлар ва 5 туманида ИИБ раҳбарлари ўзгарди.

    Тошкент вилоятининг Бўка, Паркент, Қуйи Чирчиқ ва Пискент туманларида ҳокимлар ўзгарди, деб хабар қилмоқда Спутник.

    Бўка туманига янги ҳоким этиб Холбоев Худойберди Назарович тайинланган (собиқ ҳоким Куччиев Мирзамашраб Раззоқович). Холбоев олдин Бухоро вилояти солиқ бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаб келган.

    Қуйи Чирчиқ туманига Раҳимов Ботир Хударганович янги ҳоким этиб тайинланди (Собиқ ҳоким Абдураззоқов Жаҳонгир Боқижонович).

    Пскент туманига Акрамов Абдусамат Йўлчибоевич янги ҳоким этиб тайинланди (собиқ ҳоким Алимбеков Ботир).

    Паркент туманига Неъматжон Озодович Абдуллаев ҳоким этиб тайинланди (собиқ ҳоким Алимов Ўктам). Бундан бироз олдин "Постда" газетаси Тошкент вилоятининг 5 та туманида ИИБ бошлиқлари алмаштирилгани ҳақида хабар берган эди.

    Бўстонлиқ тумани ИИБга — подполковник Муродов Аваз Акбарович, Паркент тумани ИИБга — подполковник Ғозиев Дилшод Тўраевич, Пскент тумани ИИБга — подполковник Каримов Шавкат Абдиназарович, Чиноз тумани ИИБга — подполковник Қўзибоев Баҳром Баҳодирович ва Қуйи Чирчиқ тумани ИИБга — подполковник Эргашев Олим Зокировичлар раҳбар этиб тайинланган эди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Тошкент вилоятининг 4 туманида ҳокимлар ўзгарди