Мирзиёевнинг қадами етмаган жойлар ёки ҳокимларнинг найранглари

  • 26 апрель 2017, 22:57
  • 5 274
  • Ўзбекистон
  • Мирзиёевнинг қадами етмаган жойлар ёки ҳокимларнинг найранглари
    Мен айрим ҳоким ва мутасаддиларни юз-қўлини ювмаса керак деб ўйлайман, нима учун биласизми? Бу маълумотга кейин қайтамиз.
    Олмазор тумани, "Қорақамиш" кўчаларига кунда йўлим тушади. “Шудгор қилинган” асфальт йўллар, йўл четида тўпланган чиқиндилар хуллас доим таниш манзара.

    Ўтган ҳафтада неча йиллардан бери менга таниш бўлган манзарага ўзгаришлар киритилди, яна шошилинч тарзда. Йўлларга асфальт ётқизилиб, четдаги “қадрдон” чиқиндилар йўқ қилинди. Ўзгаришлардан одам қувонди. Аммо, бу ўзгаришлар хўжакўрсин учун шошилинч тарзда амалга оширилганини эшитиб эса рости ҳайрон қолдим. Кўчалардаги "керакли йўллар" эпақага келтирилган, кортеж ўтмайдиган йўллар эса...

    Президент Шавкат Мирзиёев келишидан хабар топган ҳокимлик “шошиб” қолган экан. Лекин, нима бўлганда ҳам шу баҳона кўчалар яхшиланганидан аҳоли мамнун. Кортеж ўтмаган кўчалар ҳам таъмирланиб қолар, "Қорақамиш"да ҳали ер таъмирлаш ишлари ҳайриятки якунланганича йўқ. Бир тарафда Шайхонтоҳур тумани аҳолиси ҳам маҳаллага Мирзиёевнинг ташрифини интиқлик билан кутмоқда. Зора, давлатимиз раҳбари келишига , мутасаддилар “қимирлаб” қолишса. Ўнқир-чўнқир ерлар текисланиб кетса, деган умид билан яшашмоқда.

    Шунда савол туғилади, киши фақат меҳмон келиши учунгина ўз уйини тозалайдими, одам келмаса ахлатга қоришиб яшавермайди-ку? Фақатгина раҳбарлар келишидан чўчиб, кўчаларга қарайдиган мутасаддилар биров учунгина тозаликка риоя қиладими? Улар ўз уйида ҳам шундаймикан, деб қоласан киши. Ким билади, балки юз-қўлини ҳам фақат хўжакўрсинга ювар.

    Авваллари совет даврида “комиссия келармиш” деган гапдан мактабда ҳамма зир титрар эди. Ёқалар оппоқ бўлиши шарт, ижарага топилган гултуваклар, ҳуллас ўша куни мактабни таниёлмасдик. Айрим мутасаддиларда ҳамон “комиссия келади” – деган тушунча қолиб кетгандек. Аслида, ўзгаришлар, янгиликлар ҳаммаси президентимиз Шавкат Мирзиёев айтганларидек ҳалқ учун, ҳалқнинг розилиги учун бўлиши керак эмасми?

    Манба: dia.uz

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Мирзиёевнинг қадами етмаган жойлар ёки ҳокимларнинг найранглари