6 632
«Кўчирмачиликка чек қўямиз»: Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқи бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди
26 апрель куни Тошкент шаҳридаги “Radission Blu” меҳмонхонасида Халқаро интеллектуал мулк куни ва “YANGI INTELLEKT-2017” – энг яхши интеллектуал мулк объекти учун танловга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
26 апрель куни бутун дунёда Ҳалқаро интеллектуал мулк куни нишонланади. Ҳалқаро интеллектуал мулк кунини нишонлаш 2000 йилда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотига (БИМТ) аъзо-давлатлар томонидан кенг оммани интеллектуал мулк муаммоси билан таништириш мақсадида таклиф қилинган.
Ҳар йили 26 апрелда БИМТ бошчилигида инновациялар ва ижодиётни рағбатлантиришда интеллектуал мулкнинг роли тўғрисидаги масала бўйича кенг мунозаралар ўтказилади.
Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти 2017 йилнинг мавзусини “Инновациялар: фаровон ҳаёт учун” деб номлади. Бутун дунёда иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили деб тан олинадиган илмий-техникавий ривожланиш инновация жараёни тушунчаси билан боғламоқда. Инновация жараёни бу илмий ғоя вужудга келгандан бошлаб, то уни моддийлаштиришгача бўлган ҳолатларнинг ўзаро боғлиқ мажмуасидан иборатдир. Ушбу жараён илм-фан, техника, иқтисодиёт, тадбиркорлик ва бошқарувни бирлаштиради.
Бугунги тадбирда ИМА ўз фаолиятлари ҳақида тақдимот ўтказиб, журналистлар томонидан йўлланган саволларга жавоб берилди. Агентлик жорий йилда амалга ошириладиган қатор лойиҳалар, семинар ва тренинглар ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.
Шунингдек, республикада муаллифлик ҳуқуқини муваффақиятли амалга ошириш лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилгани ва айни дамда бу ҳужжат устида муҳокама ҳамда келишувлар олиб борилаётгани ҳам маълум қилинди. Бу ҳужжат мусиқачилар, шоирлар, санъаткорлар, бастакорлар ва бошқаларнинг муаллифлик ҳуқуқи поймол бўлмаслиги ва ҳозирда авж олиб бораётган "кўчирмачилик"нинг олдини олишга ёрдам беради. Мазкур лойиҳа тасдиқланганидан сўнг агентлик у тўғрисида батафсил маълумотни тақдим этади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари