Президент Шароф Рашидов тумани «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти, профилактика инспектори яшаш жойи билан танишиб, «Учтепа» массивида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган уй-жойларда яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Кун нашри хабарига кўра, давлат раҳбарининг 2016 йил 21 октябрдаги «2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида барпо этилган ҳар бири 16 хонадонли 2 та икки қаватли ва 10 хонадонга мўлжалланган 2, 3 хонали, 2 сотих томорқа ва ёрдамчи иншоотларга эга битта бир қаватли уйда 42 оиланинг замонавий шароитларда яшаши учун барча қулайлик яратилган.
Бундай замонавий уйлар қишлоқ кўркига кўрк қўшиш ва аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш билан бирга, одамларда давлатимизга ва эртанги кунга ишонч туйғусини янада мустаҳкамламоқда.
Янги уйлар «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши тавсияси билан биринчи навбатда турар жойга эҳтиёжманд ёш оилаларга берилди. Уйлар ёш оилаларга манзур бўлмоқда.
«Маҳалла раиси ва профилактика инспектори ҳар куни ҳар бир оиланинг ҳолидан хабардор бўлиши керак», деган президент.
Давлат раҳбари халқ билан мулоқот қилган.
Жорий йилда вилоятда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича 18 массивда 866 уй-жой қурилиши мўлжалланган. «Учтепа» массивида 6 та 2 қаватли 16 хонадонли арзон уй-жойлар қурилиши олиб борилмоқда. Мазкур уйлар 1 сентябргача фойдаланишга топширилиши мўлжалланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”