Ўзбекистонда жорий йилда «Ўлмас полк» акциялари ўтказилмайдиган бўлди. Акциянинг расмий сайтида шу ҳақида хабар берилди.
«Ҳурматли, ўзбекистонликлар! Бутун дунёда ҳукмрон мураккаб сиёсий вазият туфайли бу йил «Ўлмас полк» акцияси ўтказилмайди. Бу ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган тўғри қарор деб ҳисоблаймиз, зеро иккинчи Питерга ҳожат йўқ», - дейилади хабарда.
Манбага кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ўлмас полк» ҳақидаги маълумотни тасдиқламаган, бироқ инкор ҳам этмаган. «Бизда бу ҳақидаги маълумотлар йўқ», - дейилган ҳокимият котибиятида.
«Ўлмас полк» фуқаролик ташаббуси координатори Сергей Лапенковнинг РБК нашрига маълум қилишича, Ўзбекистон ҳукумати мазкур акциянинг ўтказилишига рухсат бермаган.
Лапенков ушбу акция Ўзбекистонда илк марта 2016 йилда ўтказилгани, лекин у тадбир расмий мавқега эга бўлмаганини айтган. Унинг сўзларига кўра, қарор «президент маъмурияти даражасида» қабул қилинган.
Акциянинг Ўзбекистондаги координатори Амир Моллахнинг РБКга маълум қилишича, ташкилотчилар мамлакат ҳукумати қарорини хавфсизлик нуқтаи назаридан тўғри деб ҳисоблашади. Манбага кўра, «Ўлмас полк» иштирокчилари бу йил Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш билан чекланишади. Шундан сўнг уруш фахрийларини табриклаб, концерт дастури намойиш этилади.
«Ўлмас полк» акцияси халқ ташаббуси сифатида илк марта 2012 йилда Томскда ўтказилган. Кейинчалик акция бутун Россия, шунингдек бошқа мамлакатлар бўйлаб ўтказила бошланди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди