11:20 / 02.05.2017
6 422

2018 йилдан милициядаги барча сўроқлар видеога ёзиб олинади

2018 йилдан милициядаги барча сўроқлар видеога ёзиб олинади
Ўзбекистонда милиция бўлинмаларида гумонланувчиларни сўроқ қилиш учун видеокузатув камералари билан жиҳозланган махсус хоналар ташкил қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг «Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (pdf)да айтилади. Бу ҳақда «Коммерсантъ.uz»га таяниб «Дарё» нашри ёзмоқда.

Ушбу ҳужжатга кўра, 2018 йилнинг 1 январидан ички ишлар органларидаги барча тергов ҳаракатлари сўроқни стенография усули билан ёзиб олиш, видеокузатув, шунингдек, тергов ҳаракатларини аудио ва видеога муҳрлаш тизимлари билан жиҳозланган хоналарда олиб борилади.

Бундан ташқари, келаси йил бошига келиб, Тергов департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўртасида видеоконференцалоқа тизимини жорий қилиш режалаштирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2018 йилдан милициядаги барча сўроқлар видеога ёзиб олинади