Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "2017-2021 йиллар учун Гидроэнергетикани ривожлантириш дастури тўғрисида"ги Фармонни имзолади. Бу ҳақида Президентнинг матбуот хизматида хабар берилди.
Фармонда республикадаги гидроэнергетика соҳасининг ривожидаги устувор йўналишлар белгилаб берилди, хусусан:
- экологик соф қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг қўллаш ҳисобига электроэнергия соҳасида янги ишлаб чиқариш қувватларини изчил яратиш ва мавжудларини модернизация қилиш;
- йирик, ўрта, кичик ва микро-гидроэлектр станцияларини лойиҳалаштириш ва қуриш соҳасида замонавий ҳамда ҳар томонлама асосли илмий-техник қарорларни жорий қилиш ҳамда шу асосда республикадаги энергетика баланси тузилмасидаги гидроэнергетик қувватлар улушини ошириш;
- республика сув салоҳиятини асраб-авайлашни рағбатлантиришни таъминлаш, гидротехник иншоотларни қуриш давомида мавжуд флора ва фаунани сақлаб қолиш, шунингдек сув ресурсларини самарали бошқариш;
- трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича мажбуриятлар ва ратификацияланган халқаро келишувларга риоя қилиш.
Шунингдек, 2017-2021 йилларда Гидроэнергетикани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида 42 янги ГЭС қуриш ва 32 мавжуд ГЭСни модернизация қилинади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади