Шавкат Мирзиёев Миробод туманига ташриф буюрди

  • 06 май 2017, 15:44
  • 3 943
  • Ўзбекистон
  • Шавкат Мирзиёев Миробод туманига ташриф буюрди
    Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 май куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманига ташриф буюрди, деб ёзди Qalampir.uz сайти.

    Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Ойбек кўчасидаги кўп қаватли уйларда ишга туширилган замонавий, энергиятежамкор локал қозонхоналарни бориб кўрди.

    Қайд этилишича, Тошкентдаги марказлашган иссиқлик таъминоти тизими ўтган асрнинг 60-70 йилларида барпо қилинган бўлиб, бугунги кунда қозонхона ускуналари ва тармоқлар техник ва маънавий эскиргани, марказий қозонхоналар истеъмолчилардан узоқ масофада жойлашганлиги сабабли иссиқлик етказиб беришда айрим муаммолар юзага келмоқда.

    Жорий йилда пойтахтда жами 211, жумладан, кўп қаватли уйлар том қисмида 134, мавзелар ҳудудида 77 маҳаллий қозонхона қурилади. Ушбу мақсадлар учун сарфланадиган 170 миллиард сўм маблағ тижорат банклари кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади.

    Ойбек кўчасидаги 40- ва 42-уйларда ишга туширилган қозонхоналар гелио сув иситгичлари билан жиҳозланган. Ушбу қозонхона анъанавий марказлашган иситиш тизимига қараганда бирмунча афзалликларга эга. Аввало, қозонхонада замонавий технология асосида қуёш нуридан иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилиб, хонадонларга керакли миқдорда тақсимланади. Бу ёқиладиган табиий газни тежаш, истеъмолчиларга иссиқлик энергияси етказиб беришда йўқотишлар ва қиш мавсумида авария ҳолатларининг олдини олиш, ортиқча сарф-харажатларни камайтириш имконини беради.

    Қозонхонада соатига 146 киловатт иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. Лойиҳанинг қиймати 460 миллион сўм бўлиб, харажатлар “Тошиссиққуввати” ишлаб чиқариш бирлашмаси унитар корхонаси ҳисобидан қопланган.

    Қуёш сув иситгичлари экологик тозалиги, кўп хизмат талаб этмаслиги ва узоқ муддат фойдаланиш мумкинлиги билан ажралиб туради. Бундай қурилмалар нафақат қуёшли, балки булутли кунларда ҳам энергия ишлаб чиқара олади.

    Давлат раҳбари гелиоқурилмалар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар маҳсулотлари намуналари билан ҳам танишди.

    Қозонхоналарни қуриш ва улардан фойдаланишда замонавий технологияларни қўллаш, малакали мутахассисларни жалб этиш борасида зарур кўрсатмалар берилди.

    Шунингдек, Президент бугун Яшнобод туманига ташриф буюриши ҳам кутилмоқда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Шавкат Мирзиёев Миробод туманига ташриф буюрди