
Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан яна 3 нафар кишига тўла жиҳозланган уйлар совға қилинди.
Наманган вилоятида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 3 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига замонавий кўп қаватли уйлардан хонадонлар туҳфа этилди. Бу ҳақда Dia.uz хабар бермоқда.
3 нафар уруш фахрийси – Наманган шаҳридан Низомхон ота Сатторов, Турсунбой ота Тожимирзаев, Уйчи туманидан Жакбарали ота Юсуповга кўп қаватли замонавий уйлардан янги хонадонлар калити топширилди. Барча қулайликлар яратилган, қаттиқ ва юмшоқ мебеллар, телевизор, музлатгич ва бошқа маиший техника воситалари билан жиҳозланган хонадонлар нуронийларнинг роҳат-фароғатда яшашига хизмат қилади.
Ушбу тадбир Учқўрғон туманининг Қайқи қишлоғида яшовчи уруш фахрийси, “Шуҳрат” медали соҳиби Тоштемир ота Камоловнинг табаррук 105 ёшга тўлиши тантаналарига тўғри келган. Отахонга давлатимиз раҳбарининг табриги ва совға-саломлар топширилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар