
Ёмғирли кунлардан сўнг ҳавонинг кескин даражада исиб кетиши тобингизни қочириши мумкин. Қон босими бор одамлар иссиқ ҳавода кўчада юрмаганлари маъқул. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
11 май куни Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +33... +35, кечаси эса +18... +20 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво иссиқ бўлади. Ҳарорат +27... +32, кечаси эса +15... +20 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда вилоятларида ҳаво иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +33... +38, кечаси эса +15... +20 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +33... +38, кечаси +17... +22 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида иссиқ об-ҳаво кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +35... +40, кечаси +20... +25 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво иссиқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +35... +40, кечаси +20... +25 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Манба: Qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар