23:50 / 15.05.2017
7 477

Ёмғирда сайр қилувчилар учун об-ҳаво маълумоти

Ёмғирда сайр қилувчилар учун об-ҳаво маълумоти
Соҳа мутахассисларининг хабар қилишича, эртага 16 май куни баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади. Марҳамат, об-ҳаво маълумоти билан танишинг.

Эртага Тошкент шаҳрида ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи +30... +32, кечаси эса +20... +22 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона, Наманган ва Андижонда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат +25... +30, кечаси эса +15... +20 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда вилоятларида ҳам ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +27... +32, кечаси эса +17... +22 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи +25... +30, кечаси +15... +20 бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида иссиқ об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундузи +30... +35, кечаси +20... +25 бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам иссиқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +33... +38, кечаси +20... +25 бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ёмғирда сайр қилувчилар учун об-ҳаво маълумоти