17:34 / 17.05.2017
10 347

Президентимиз Гулистон шаҳрида қурилган замонавий уйларни бориб кўрди

Президентимиз Гулистон шаҳрида қурилган замонавий уйларни бориб кўрди
Сирдарёга ташрифи давомида президент Гулистон шаҳрида қурилган замонавий уйларни бориб кўрди.

«Мамлакатнинг барча шаҳарлари қатори Гулистон шаҳрида ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. 2015-2016 йилларда Гулистон шаҳрининг Ўзбекистон ва Бирлашган кўчаларида 180 хонадонга эга 15 кўп қаватли уй қурилди. Уйларнинг биринчи қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларига мўлжалланган», дейилади ЎзА хабарида.

Президент шу уйлар жойлашган «Намуна» маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди. Маҳалла раиси ва фаоллари билан мулоқотда мамлакатда инсон манфаатларини таъминлаш, одамларнинг турмуш даражаси ва ишончини ошириш, маҳалла идораларининг имкониятларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётан ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

Мазкур маҳалла профилактика инспектори Санжар Муродов яқинда Гулистон давлат университети талабаси Ҳурриятхон билан оила қурган. Президент жорий қилган тизимга мувофиқ янги қурилган уйлардаги хонадонлардан бири С.Муродов оиласига берилган.

Давлат раҳбари Санжар Муродов хонадонида бўлди. Фуқаролар йиғини биносида маҳалла раиси, маслаҳатчилар ва профилактика инспектори ишлаши учун яратилган шароитлар билан танишди.

Шу ерда Гулистон шаҳрининг бош режаси асосида амалга ошириладиган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари тақдимоти ҳам ўтказилди.

Президент бу иншоотларнинг ижтимоий аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди. Лойиҳаларни такомиллаштириш, қурилиш ишларини ўз вақтида, сифатли бажариш бўйича зарур тавсиялар берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президентимиз Гулистон шаҳрида қурилган замонавий уйларни бориб кўрди