date
views 6 856

23 май Тошкентда ёғингарчилик кузатилади

23 май Тошкентда ёғингарчилик кузатилади
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 23 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 20-22, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 17-22, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 19-24, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 17-22, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари.
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Манба: kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 23 май Тошкентда ёғингарчилик кузатилади