23:30 / 27.05.2017
7 352

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги Низомга ўзгартишлар киритилди

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги Низомга ўзгартишлар киритилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ихтиёрий равишда тугатиш ва тўхтатиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-4947 сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ихтиёрий тугатиш ва тўхтатиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630 сонли қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ихтиёрий тугатиш ва тўхтатиш тартиби тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирлик ва идоралар бир ойлик муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий актларни ушбу қарорга мувофиқлаштирилсин.

3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 майдаги қарорига берилган иловага кўра, Низомга қуйидаги ўзгартиришлар киритилади:

1. 34-бандда:


бешинчи хат боши қуйидаги таҳрирда изоҳлансин:

«бор бўлганда, корхона муҳр ва штамплари;

еттинчи хат боши олиб ташланади;

саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хат бошилар еттинчи, саккизинчи ва ўнинчи хат бошилар деб ҳисобланади.

2. 46-банддаги еттинчи хат боши қуйидаги таҳрирда изоҳланади:

«бор бўлганда, корхона муҳрлари ва штамплари».

3. 47-бандда:

«қайд этувчи орган» сўзларидан кейинги иккинчи хат боши «камерал назорат ўтказади» сўзлари билан тўлдирилади;

учинчи хат бошидаги «икки ҳафта ичида» сўзлари «ҳафта давомида» сўзлари билан алиштирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги Низомга ўзгартишлар киритилди