Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ барча жойларда шинам турар жойлар бунёд этилмоқда.
ЎзА хабарига кўра, давлат раҳбари Бўз тумани “Чорвадор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилган ана шундай уйларни бориб кўрди. Акмал ва Зилолахон Раҳмоновлар хонадонида бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар, оиланинг турмуши, фарзандлар тарбияси билан қизиқди.
Ушбу маҳаллада майдони 2 сотихли, уч хонали 10 замонавий уй бунёд этилган. Уларда ётоқхона, меҳмонхона, ошхона, хўжалик бинолари мавжуд. Уйлар табиий газ, тоза ичимлик суви ва электр энергияси билан таъминланган.
Шавкат Мирзиёев бундай турар жойларни кўпроқ қуриб, одамларга муносиб шароитлар яратиш доимо эътиборда бўлмоғи зарурлигини таъкидлади. Мутасаддиларга уй-жойларни аҳоли ва замон талаблари асосида лойиҳалаштириш ва бунёд этиш юзасидан тавсиялар берди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)