Андижон шаҳрида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда давлат раҳбари Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш, хизматлар кўрсатиш ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришда тадбиркорларнинг ўрни ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди, деб ёзади Кun.uz нашри.
Унга кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари янги иш ўринлари яратиб, аҳоли турмуш фаровонлигини ошираётган, иқтисодиёт локомотиви бўлган тадбиркорларни ҳурмат-иззатини жойига қўйиши лозим.
Президент жумладан шундай деган:
“Тадбиркорни “сиз” демаган прокурорни ўз ишига нолойиқ деб биламан. Ҳар ҳафтада вилоят, туман ва шаҳар прокурорлари тадбиркорлар билан учрашиб, улар дардини тингласин. Улар фаолиятида учраётган муаммоларни ҳал қилиш чораларини кўрсин. Негаки, биттагина иш ўрнини яратган тадбиркор жамият учун керакли одамдир”.
Бундан ташқари, прокурорлар кўрсатилган коммунал хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ундирилишига ҳам жавобгардирлар.
Аввалроқ, Андижон вилояти фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари вилоятнинг Хонобод шаҳрини яна ривожлантириш юзасидан ҳукумат қарори қабул қилиниши лозимлиги ҳақида гапиргани маълум қилинганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)