18:01 / 07.06.2017
7 100

Вазирнинг биринчи ўринбосари: «Олий ўқув юртларида бункерлар бўлмайди»

Вазирнинг биринчи ўринбосари: «Олий ўқув юртларида бункерлар бўлмайди»
Бугун, 7 июнь куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги анжумани бўлиб ўтди. Анжуман Ўзбекистон олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва 2017-2018 ўқув йилига абитуриентлар қабули мавзуларига бағишланди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Тадбирда Олий ва ўрта-махсус таълим вазири биринчи ўринбосари, техника фанлари доктори, профессор Иномжон Мажидов, Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Давлат Тест Маркази директори, техника фанлари доктори, профессор Мажит Каримов, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори, техника фанлари доктори, профессор Авазжон Мараҳимов, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети ректори, техника фанлари доктори, профессор Садриддин Туробжонов, Тошкент тиббиёт академияси ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Лазиз Туйчиев, Тошкент Давлат юридик университети ўқув ишлари бўйича проректори, юридик фанлар номзоди Мансурхон Камалов иштирок этишди ва ОАВ ходимлари, экспертлар томонидан йўлланган саволларга батафсил жавоб беришди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги пресс-клубда барча кўплаб саволларга ойдинлик киритилди, спикерлар ҳар бир саволга атрофлича, тўлиқ жавоб беришга ҳаракат қилишди ва бу эса анжуманнинг қизғин ҳамда қизиқарли ўтишига ёрдам берди.

Анжуман давомида журналистлар томонидан «Жорий йил давлат имтиҳонлари вақтида бункер, Х-вариант деган гаплар бўладими?» деб йўлланган саволга Олий ва ўрта-махсус таълим вазири биринчи ўринбосари, техника фанлари доктори, профессор Иномжон Маджидов қуйидагича жавоб берди:

«Олий таълим муассасаларида бундай ишлар бўлмайди. Лекин ташқарида нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Бугунги кунда олий ўқув юртлари бу ҳолатларни камайтиришдан манфаатдор».

Шу ўринда Халқаро пресс-клуб раҳбари Шерзод Қудратхўжаев ҳам бу ҳақида ўз мулоҳазаларини билдириб ўтди:

«Биз бугунги кундаги ислоҳотлар даврида ОТМга ҳар томонлама ақлли, билимли талабалар ўқишга киришидан манфаатдормиз. Ҳар бир домла дарсга кирганида ақлли, идрокли, заковатли ёшлар билан ишлагиси келади. Ҳеч нимани тушунмайдиган, бункер ёхуд турли йўллар орқали ўқишга кирган талабалар аслида, бу олий ўқув юртлари учун жазодир» .

Шунингдек, анжуман спикерлари ота-оналар кўчада ўқишга олиб киришни ваъда берувчи фирибгарларга ишонмай, фарзандларини билим олишга, изланишга йўналтиришларини, бу эса албатта, ўз натижасини беришини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Вазирнинг биринчи ўринбосари: «Олий ўқув юртларида бункерлар бўлмайди»