«Ўзбекистон 24» телерадиоканали, «Тараққиёт стратегияси маркази» ва Халқаро пресс-клуб ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Бу ҳақда «Тараққиёт стратегияси маркази» вакилига асосланиб «Дарё» маълум қилди.
Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириб борилиши тўғрисида аҳолини ва халқаро жамоатчиликни телеузатишнинг замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда кенг хабардор қилиш, уларнинг фикр-мулоҳазаларини ёритиб бориш ва яна бошқа бир қанча йўналишлардаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида уч тамонлама Меморандум имзоланди.
Ҳужжатга асосан «Ўзбекистон 24» телерадиоканали эфирларида Ўзбекистоннинг ички ва ташқи фаолиятига оид муҳим ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳаларга тааллуқли ахборотлар ҳамда ахборот-таҳлилий маҳсулотлар тайёрланади.
Шунингдек, турли долзарб мавзуларда муҳокамалар, матбуот анжуманлари, брифинглар, ижодий ва тематик кечалар, тақдимотлар, давра суҳбатлари фаол ташкил этилади ва оператив ёритиб борилади.
Янги ташкил этилаётган телерадиоканал дастури қаторидан Ҳаракатлар стратегияси назарда тутилган тадбирларнинг экспертлар ҳамда жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама этилишига бағишланган кўрсатувлар, шунингдек, қонун, қонуности ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан кенг жамоатчиликнинг таклиф, фикр ва мулоҳазаларини ёритишга қаратилган ток-шоулар жой олиши кўзда тутилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди