date
views 6 732

“Ўзбекистон-24” – жонли эфирга тайёр

“Ўзбекистон-24” – жонли эфирга тайёр
Ўзбекистон МТРК таркибида янги “Ўзбекистон-24” информацион телерадиоканали ташкил этилаётгани ҳақида аввал маълум қилгандик.

Ўзбекистон МТРК таркибидаги “Медиа марказ” биносида янги телерадиоканал раҳбарияти ва ходимлари билан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти хабар берди.

Йиғилишда раҳбарият, ўринбосарлар ва турли йўналишларга бошчилик қилувчилар таништирилган.

Таркибида 256 нафар ходимни жамлаган “Ўзбекистон-24” информацион телерадиоканали жонли эфирга чиқишга шайлиги айтилган. Чунки ҳозирга келиб, деярли барча ишлар тақсимлаб бўлинган.

Бугун синов тариқасида МТРК ҳудудига радио орқали жонли эфирлар тарқатилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » “Ўзбекистон-24” – жонли эфирга тайёр