12:26 / 13.06.2017
7 329

Самарқанд вилоятига янги раҳбар тайинланди

Самарқанд вилоятига янги раҳбар тайинланди
13 июнь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан Самарқанд вилоятига шу вақтгача Бекобод тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Туробжон Жўраев ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

У 12 июнь куни президент томонидан ишдан олинган Ҳиммат Оқбўтаев ўрнида иш бошлайди.

Жўраев Молия вазири ўринбосари, Халқ таълими вазири сифатида ишлаган (2004—2008 йй), кейинроқ 2008—2011 йилларда Сурхондарё вилоятида ҳоким бўлган. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2011 йилнинг кузида уни Қашқадарё вилоятига ҳоким этиб тайинлаган, 2013 йилнинг сентябрида эса у қаттиқ танқид қилиниб, ишдан олинганди.

У шу йилнинг апрелида раҳбарлик лавозимига қайтарилган, Тошкент вилояти, Бекобод тумани ҳокими сифатида иш бошлаганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Самарқанд вилоятига янги раҳбар тайинланди