6 297
«Ахборот — бу бренд ва биз уни сақлаб қоламиз». «Давр» ҳам «Ёшлар»да эфирга чиқишда давом этади
14 июнь куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йилнинг 2 майда қабул қилинган «Ўзбекистон 24» ахборот таҳлилий телерадиоканали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорининг ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.
Тадбирда спикерларга кўплаб саволлар берилди, жумладан, барчани қизиқтираётган «Ахборот» ҳамда «Таҳлилнома» кўрсатувларининг кейинги тақдири нима бўлади? Аввалроқ, «Ўзбекистон 24» телеканали эфирга чиқишни бошлаши билан «Ўзбекистон» телеканалидаги «Ахборот», «Ёшлар» телеканалидаги «Давр» ва Тошкент телеканалидаги «Пойтахт» информацион дастурлари ўз фаолиятини тўхтатади дея хабар берилганди.
Бу саволга Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Бобур Алихонов жавоб берди: «Биз бу брендни сақлаб қоламиз деб ўйлайман. «Ахборот» — бу шунчаки кўрсатув эмас, аксарият аҳолимиз бу кўрсатувга ўрганиб қолган ва уни ўнлаб йиллар давомида маълум бир вақтда кутади. Бу кўрсатувни кўриш ўзига хос анъана, ҳаёт тарзига айланиб улгурган. Айнан шу туфайли биз «Ўзбекистон» телеканали дастурларида ушбу кўрсатув бўлиши керак деган фикрга келдик».
«Ахборот» бренди баъзи ўзгартиришлар билан сақланиб қолинади. Кўрсатув номи ҳам «Ахборот 24»га ўзгариб, кечги вақтда эфирга чиқади ва куннинг якуний янгиликларини ёритиб боради. «Ахборот 24» бир вақтнинг ўзида «Ўзбекистон 24» ҳамда «Ўзбекистон» телеканалларида эфирга узатилади. «Таҳлилнома» кўрсатуви устида эса ишлар давом этмоқда. Бу каби таҳлилий кўрсатув «Ўзбекистон 24» каналининг дастурлари орасида албатта бўлади, дея қўшимча қилди Алихонов. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин