
Россиянинг "Лукойл" компанияси Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб АЁҚШлар тармоғини қуради. Бу ҳақда 14 июнь куни Халқаро Пресс-клубда ўтган анжуманда "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Алишер Султонов маълум қилди.
Келгусида "Лукойл" республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам очилади.
"Лукойл"нинг Тошкентда қурилган илк АЁҚШида бошқа мамлакатлардан келтирилган бензин ва дизель ёқилғиси сотилади. Компания олдига минимал сифат талаблари қўйилади — АИ-92 ва АИ-95 бензин ҳамда экодизель. Ёқилғилар маҳаллий АЁҚШларга қараганда бирмунча қимматроқ бўлади, дейди Султонов.
"Ўзбекнефтгаз" раҳбари "Лукойл"нинг биринчи шохобчаси очилиши ортга сурилаётганига ҳам ойдинлик киритди. Маълум бўлишича, Россия томонини ташкилий масалаларни ҳал қилиши бироз кечикмоқда, яқинда бу ҳал бўлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.