16:01 / 16.06.2017
7 110

Тошкентдаги мактабда тажриба тариқасида 11 йиллик таълим қайта тикланади

Тошкентдаги мактабда тажриба тариқасида 11 йиллик таълим қайта тикланади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жума куни Тошкентнинг Учтепа тумани билан танишиш жараёнида 78-умумтаълим мактабини бориб кўрди. Бу ҳақжа «ЎзА»га таяниб «Газета.уз» нашри хабар берди.

Президент мактаб билан коллежлар ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш, хусусан, ушбу мактабда тажриба сифатида 11 йиллик таълимни қайта тиклаш, унинг қошида ўқув-касб корхонаси ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

«Юқори синфларда болалар шахс бўлиб, жамоа бўлиб шаклланади, — деди давлат раҳбари. — Айни ўша пайтда уларни ўзлари ўрганган муҳитдан ажратиб қўймаслик керак. Бу ёшларнинг руҳиятига, давоматига, охир-оқибатда таълим-тарбиясига салбий таъсир қилиши мумкин. Шу боис таълим жараёнининг услуксизлигини таъминлаш, ўқув дастурларини такомиллаштириш зарур».

Учтепа туманида Шавкат Мирзиёев бунёд этилиши режалаштирилаётган кўнгилочар ва истироҳат боғи лойиҳаси билан ҳам танишди.

6 гектарга яқин майдонга эга мазкур истироҳат боғида замонавий, хавфсиз, энергиятежамкор аттракционлар, болаларнинг интеллектуал салоҳиятини оширадиган ўйин қурилмалари, сузиш ҳавзаси, фаввора, китобхонлик учун махсус жой, скейт ва гуллар майдончалари, савдо шохобчалари, автомобиллар турадиган жой ва бошқа зарур инфратузилма иншоотлари қурилиши кўзда тутилган.

Президент истироҳат боғи лойиҳасини янада мукаммалаштириш, унинг атрофида замонавий гипермаркет бунёд этиш, унда замонавий кинотеатр, кутубхона ва бошқа зарур дам олиш масканлари бўлиши, бунёдкорлик ишларида Жанубий Корея, Япония каби давлатлар тажрибасидан фойдаланиш зарурлигини таъкидлаб, мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентдаги мактабда тажриба тариқасида 11 йиллик таълим қайта тикланади