
23-24 июнь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди.
Самарқанд ва Наманган вилоятларининг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 ва кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 22-27 ва кундузи 33-38 даражани ташкил қилади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 22-27 ва кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 25-30 даража ва кундузи 23 июнь куни 42 даражагача исийди, 24 июнда 34-39 даражага етади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳарорат кечаси 20-25 даража ва кундузи 23 июнь куни 35-40, 24 июнда 30-35 даражани ташкил этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг