
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 23 июндаги бир қатор қарорларига мувофиқ, вазирлар ва қўмиталар раиси ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда президентнинг расмий сайти — president.uz’да маълумот берилмоқда.
Жумладан, ПҚ-3083-сон қарорига мувофиқ Назиров Назиржон Тоҳиржонович Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари лавозимига;
ПҚ-3084-сон қарорига мувофиқ Ҳабибуллаев Шерзод Ҳабибуллахўжаевич Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига;
ПҚ-3085-сон қарорига мувофиқ Ҳамзаев Абдушукур Худойқулович Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари — Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори лавозимига;
ПҚ-3086-сон қарорига мувофиқ Қурбонов Ғолибжон Каримович Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига;
ПҚ-3087-сон қарорига мувофиқ Жамолов Ғофир Орифжонович Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари лавозимига;
ПҚ-3088-сон қарорига мувофиқ Ҳайдаров Аҳадбек Яҳёбекович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Президентнинг 2017 йил 24 июндаги ПҚ-3089-сон қарорига мувофиқ Қудратов Лазиз Шавкатович Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар