27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилишини ўтказди. У маҳаллий маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш мавзусига бағишланди. "Ахборот" дастурида шу ҳақида хабар берилди.
Ўзбекистон Президенти экспорт тизимида олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиб, соҳадаги камчиликлар ва мутахассисларнинг масъулиятсизлигига алоҳида тўхталиб ўтди. Давлат раҳбари маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш заруратига диққатни қаратди.
Шунингдек видеоселектор йиғилишида мамлакатнинг ҳар бир минтақаси ва соҳаси бўйича Эспорт стратегиясини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди ва бу борада амалга ошириладиган ишлар бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Видеоселектор йиғилишида баъзи раҳбарлар ишдан олиниб, баъзиларига хайфсан эълон қилинди. Жумладан, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ва "Ўзагроэкспорт" компаниялари раҳбарлари Одилхон Рустамов ҳамда Жамшид Ҳолмуҳаммедовлар эгаллаб турган лавозимларига нолойиқ деб топилди.
Шу билан бирга, "Ўзбекчармпойабзали", "Ўзқурилишматериаллари", "Ўзбекенгилсаноат" раҳбарларига хайфсан эълон қилинди. Бундан ташқари, қатор ҳокимликлар ҳамда туман раҳбарлари мавжуд камчиликлар учун огоҳлантирилди.
Бош вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов ва ташқи савдо вазири Элёр Ғаниевга соҳадаги муаммоларни бартараф этиш бўйича шошилинч чоралар кўриш вазифаси юкланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?