
Ўзбекистон хусусий туристик ташкилотлари ассоциацияси ва “Отамакон” (Қозоғистон) миллий тадбиркорлар палатаси туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди.
Ҳужжат “Отамакон” миллий тадбиркорлар палатаси бошқаруви раиси Юлия Якупбаеванинг Ўзбекистон хусусий туристик ташкилотлар ассоциацияси раиси Набижон Қосимов билан учрашуви якуни бўйича имзоланди.
Томонлар қўшма туртўпламлар ва икки давлатнинг диққатга сазовор жойларини илгари суриш имконияти, туризм соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари, трансчегаравий, тиббий туризмни ривожлантиришни муҳокама этишди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар