23:00 / 28.06.2017
6 213

Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади
Соҳа мутахассисларининг хабар қилишича, эртага юртимиз бўйлаб ҳаво ҳарорати иссиқ ва қисман булутли бўлиши кутилмоқда. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.

Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво иссиқ бўлиши кутилмоқда. Вақти-вақти билан осмонни булут қоплайди. Ҳарорат кундузи +35... +37, кечаси эса +20... +22 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида иссиқ бўлади, вақти-вақти билан осмонни булут қоплайди. Ҳарорат кундузи +34... +39, кечаси +18... +23 даражада бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида иссиқ об-ҳаво кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +33... +38, кечаси +20... +25 даража иссик бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +33... +38, кечаси эса +20... +25 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам иссиқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +35... +40, кечаси +22... +27 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Вақти – вақти билан ҳаво булутли бўлиши мумкин.

Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат +30... +35, кечаси эса +18... +23 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади