30 июнь куни Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида бўлиб ўтган «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги Қурултойи вақтида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қурултойда чиқиш қилган 23 ёшли йигит Алишер Саъдуллаевни Халқ таълими вазирига ўринбосар этиб тайинлаган. Бу маълумотни «Кун.uz» сайтининг вазирликдаги манбаси тасдиқлади.
1 июль куни Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов Алишер Саъдуллаевни вазирлик жамоасига ўзининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари сифатида таништирган.
Алишер Саъдуллаев 1994 йилнинг 11 июлида Жиззах вилоятининг Жиззах туманида туғилган. Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини тамомлаган, кейинроқ Буюк Британияда таҳсил олган.
У шу вақтгача Тошкент шаҳридаги Result ўқув маркази раҳбари сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди