Тошкент ахборот технологиялари университети жорий йилда ўзининг тест синовларини ўтказиш жойларида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш (идентификация) ва бошқариш тизимини жорий этган. Бу ҳақда университет сайтида маълумотлар берилганди.
5 июль куни Тошкент ахборот технологиялари университети Махсус факультетининг 450 нафар абитуриенти учун тест имтиҳонлари ўтказилди.
Биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизими асосида «Зайчик» абитуриентлар аниқланди, деб хабар берилди университетнинг Facebook’даги саҳифасида.
Халқ орасида «Зайчик» дея аталувчи абитуриентлар «биометрик тизимни алдайман» деган умидда ҳарбийлар формасини кийишга ҳам муяссар бўлган, натижада эса 16 та «зайчик» қопқонга тушди.
Шунингдек 100 дан ортиқ мобил алоқа воситалари аниқланиб, тест жараёнига киритилмади.
Диплом муқоваси ичига конспирация – яъни яширилган телефонлар ҳам аниқланди.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»