04:03 / 08.07.2017
6 160

Сенат ўз фаолиятининг 6 ойи бўйича халққа ҳисобот берди

2017 йил 7 июль куни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Медиамарказида Халқаро Пресс-клуб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан ҳамкорликда ташкил этилган “Сенат олти ойда: сарҳисоб ва таҳлил” мавзуида очиқ мулоқот бўлиб ўтди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Тадбирда Сенат қўмиталари раислари ва уларнинг ўринбосарлари, Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар, Сенат девони ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, жамоат ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, экспертлар, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Очиқ мулоқот тарзида кечган Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг жорий йил ўтган олти ойи мобайнидаги фаолияти Сенат Қўмиталари кесимида сарҳисоб қилинди.

Ҳисобот даврида Олий Мажлис Сенатининг иккита ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Уларда 16 та қонун муҳокама этилди. Макзур қонунларнинг 2 таси янгидан ишлаб чиқилган, 8 таси амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчлар киритиш, 6 таси халқаро ҳужжатни ратифакация қилишга оид ҳужжатлардир.

Шунингдек, Сенатда дипломатик корпус, хорижий делегациялар вакиллари, халқаро компаниялар ва молия институтлари билан 80 дан ортиқ учрашувлар бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида сенаторлар томонидан демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришда ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлиснинг ролини янада кучайтириш Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланганлиги қайд этилди.

Сенаторлар томонидан қайд этилганидек, Давлат ҳокимияти тизимида парламент ролини кучайтириш, ижро этувчи ҳокимият фаолияти устидан парламент назоратини такомиллаштириш, қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш юзасидан аниқ чоралар кўрилмоқда. Сайловчилар билан ўзаро алоқа йўлга қўйилган. Сенат аъзолари ҳар ойда 10-12 кун республика туманларидаги ишларнинг ҳолатини ўрганадилар.

Шунингдек, Сенатнинг ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш комиссиясининг йиғилишлари ўтказилиб, ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти, ушбу йўналишдаги тизимли камчилик ва муаммоларни бартараф этиш масалалари муҳокама этилди. Муҳокама якуни бўйича Комиссиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Бундан ташқари, Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суд нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва либераллаштиришнинг ҳуқуқий асослари ривожлантирилмоқда. Жойлардаги ишларнинг ҳолатини давлат органлари билан ҳамкорликда парламент аъзолари томонидан ўрганиш давомида ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг боришига қонунларнинг таъсирини кучайтириш чоралари кўрилмоқда.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва таклиф этилган экспертлар журналистларнинг кўплаб саволларига жавоб бердилар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сенат ўз фаолиятининг 6 ойи бўйича халққа ҳисобот берди