Мактабларда ўқувчилар ўринларининг камлиги, олий ўқув юртларига ўтказиладиган тестларда паст балл тўплаган (энг юқори баллнинг 30 фоизи) абитуриентларга олий таълим олиш имконини тақдим этиш каби масалалар Халқаро Пресс-клубнинг сенаторлар билан ўтказган навбатдаги сессиясида муҳокама мавзуларидан бири бўлди.
Хусусан, унда таъкидланишича, айрим ҳолларда, баъзи мактабларда ҳукумат меъёрида белгиланганидек, 35 ўқувчи ўрнига бир синфда 40-45 нафар бола таҳсил олаётгани таъкидланди.
Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Зайниддин Низомхўжаев бу борада ўз фикрини билдирар экан, муаммо мактаблардаги таълим сифати билан боғлиқ узвий боғлиқлигини таъкидлади.
“Бугунги кунда республикада 9 680 та мактаб фаолият юритаяпти. Гап 4,6 миллиондан ортиқ ўқувчилар ҳақида бораяпти. Мактаб ва нормал ўқув жойлари ҳар бир туманда мавжуд, бироқ кўпчилик ота-оналар, турли ноқулайликларга қарамасдан, ўз фарзандларини обрўли, номдор мактабларга бергиси келади. Биз уларнинг ўз фарзандларига сифатли таълим бериш истагини тушунамиз ва масалани ҳал қилиш мақсадида ўқитувчиларнинг билим ва тажрибасини ошириш учун асосли чораларни кўраяпмиз“, -деди қўмита раиси.
Сессияда “Суперконтракт келгусида малакасиз кадрларнинг ортиб кетишига сабаб бўлмайдими?”, деган савол ҳам янгради. Тегишли қўмита раҳбари бу чора барчага бирдек олий таълим олиш имкониятини бериш учун жорий этилаётганини қайд этди.
“68 балл беш баллик тизимда таққослаганда қониқарли баҳо (3 баҳо)га тўғри келади. Бу кимдир учун келажакда ўз салоҳияти ва иқтидорини очиш имкониятидир. Айни вақтда таълим ва молия вазирликлари ҳамда турли банклар билан ҳамкорликда ушбу контракт бўйича ўқийдиган талабалар учун маълум бир имтиёзларни ишлаб чиқаяпмиз”, – дея таъкидлади Зайниддин Низомхўжаев.
Унинг сўзларига кўра, бу келажакда кадрлар етишмовчилигини олдини олишга ижобий таъсир кўрсатади, чунки иш ўрни учун рақобат кучаяди, натижада иш сифати ҳам ортади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»