
2015 йилнинг 8 августида Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида “Ёшлар кўли” маданият ва истироҳат боғида кечки пайт концерт пайтида кўприк устида кўп сонда одамлар йиғилиши оқибатида кўприк четидаги панжарали тўсиқларнинг бир қисми қулаб тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб Kun.uz маълум қилди.
Натижада кўприкдаги баъзи одамлар кўлга тушиб кетди. Қурбонлар борлиги маълум қилиняпти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг буйруғи билан нохуш воқеани батафсил ўрганиш, унинг сабабларини ўрнатиш ва оқибатларини зудлик билан бартараф этишни ташкил қилиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди.
Ҳукумат комиссияси томонидан воқеа жойида ҳалок бўлганлар оилаларига ва жабрланганларга ижтимоий-моддий ёрдам кўрсатиш ва воқеа тафсилотлари ва сабабларини ҳар томонлама аниқлаштириш бўйича зарурий чора-тадбирлар мажмуаси амалга оширилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар